довдира
билан улашинг
1. Бирор нарса, вазият таъсирида тўғри ҳаракат қила олмаслик, ўзини сал йўқотган ҳолда алпон-талпон ҳаракат қилмоқ; гангимоқ.
-
Ўртанча келин оиладаги янги одатга кўниколмай, кечаси довдираб, ҳовлига чиқади С. Аҳмад, Сайланма
-
Ёдгор шамолдан гандираклагандай довдираб бораркан, кузда бўлган мажлисни эслади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Довдираганимдан стул қолиб, нақ ерга ўтирволаёзибман. Ёшлик
2. Тўғри сўзлаш қобилиятини йўқотмоқ, телба-тескари, чалкаш-чулкаш гаплар гапирмоқ, валдирамоқ.
-
Вой довдир, нима деб довдираяпсан ўзинг? П. Турсун. Ўқитувчи
-
Матпано, тушида Хизирга йўлиққан кимсадек довдираб, тили калимага келмай қолди. С. Сиёев, Аваз
3. Ўзини йўқотмоқ, шошиб қолмоқ, саросимага тушиб, гангиб, қўрқиб қолмоқ.
-
Имом эшикни очаркан, эркакча кийиниб келган аёлни кўриб довдираб қолди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Мурод бу гаплардан довдираб қолди. Нима дейишини билмас эди. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Ногаҳоний зарб еган кишидек довдираб қолишди. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
ДОВДИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOVDIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
довдира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар