довул
билан улашинг
Вайронлик келтирувчи кучли бўрон.
-
Довул турди. Довулда қолмоқ.
-
Сал ўтмай осмон оқариб, атроф ёриша бошлади-ю, тунги қора довулнинг қабиҳ иши бутун даҳшати билан намоён бўлди. О. Ёқубов, Диёнат
-
Ёлғизлик қурсин, ёлғизга қоронғи тунда шабада ҳам довул бўлиб туюлар экан. И. Раҳим, Ихлос
1. эскирган Овчилар, тўпчи қоровуллар ёки ҳарбийлар учун мўлжалланган, теридан ёки пўлатдан ясалган махсус ноғора.
-
Довул ҳар вақт миршабнинг ўзи ёки унинг ўрин-босари шаҳарни айланиб юрганда чалинарди. С. Айний, Дохунда
-
Урди Ҳасан довулни, Қат-тиқ тортиб айилни. Равшан
-
Аҳён-аҳёнда узоқлардан довул товуши эшитилади: тун посбонлари уйқудаги шаҳарни қўриқлаб юрадилар. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
2. (ёки Довул қоқмоқ чалмоқ)
3. 1) қаттиқ, даҳшатли овоз чиқармоқ, гумбурламоқ.
-
Ихтиёрим ҳеч бир касга бермадим, Довул қоқиб, шунқоримни чуймадим. Эрали ва Шерали
-
Момақалдироқ ваҳимали довулини қоқиб, гоҳ у томонда, гоҳ бу томонда чақмоқ чақарди. Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси;
4. 2) бонг урмоқ.
-
Сиз деб қоқдим, яна балким қоқарман, Исён довулини қаттиқ қоқарман. С. Абдулла, Тоҳир ва Зуҳра
ДОВУЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOVUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
довул сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар