довон
билан улашинг
1. Тоғ ёки тепаликнинг баланд, аммо ошиб ўтса бўладиган қулай жойи; ошув.
-
Қашқар довони. Арпасиз от довон ошолмас. Мақол
-
Донога эргашган довондан ошар. Мақол
-
Бу вақт улар Қорақарға деган довондан ошиб, кўз илғамас, кенг, текис яйловга чиқдилар. А. Мухтор, Асарлар
-
Довоннинг белига чиққунча Мухаммад Шариф ҳам, эшак ҳам ҳолдан тойди. Қ. Мирзо, Олам гўзал
2. кўчма Кейинги иш ва ютуқларга йўл очиб берадиган улкан иш; эришилган ёки эришилажак қийин марра.
-
Оила қуриш нақадар юксак довон эканини Маҳкам энди биринчи марта., ҳис қилмоқда эди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Мавсумнинг дастлабки довони ортда қолди. Газетадан
3. кўчма Хаёлий, руҳий марра, мақсад, интилиш.
-
Эй кўнглим, оламдан суюнчи сўра, Довонлар, тоғлардан елдай учиб ўт. Миртемир, Асарлар
-
Тўлқиндай асов бўл, сергак қаламим. Давр-у довонлардан баркамол ўзгил. Г. Жўраева, Иқбол
4.
ДОВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
довон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар