интилиш
билан улашинг
1. Интилмоқ феълининг ҳаракат номи
-
Ҳаётни билиш ва ундан ўзининг лойиқ ўрнини топишга интилиш — ҳар бир кишининг умиди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Мақсад, бирор нарсага эришиш йўлидаги ҳаракат.
-
Миллатпарвар кишилар барча адоватларни, мансаб учун бўлган интилишларни бир четга суриб қўйиб, янги раҳбар атрофига бирлашадилар Э. Юсупов, Истиқлол йўлида
-
Биринчи муваффақиятсизликдаёқ ўз мақсади, интилишларидан воз кечган киши ҳақиқий зиёли эмас, у ҳеч вақт ҳақиқий одам бўла олмайди. Э. Юсупов, Истиқлол йўлида
3. Мойиллик сезгиси; майл (ишқ, севги ҳақида).
-
Қиз Сирожни севадими, йўқми —ўзи ҳам билмас эди. Аммо кўнглида Сирожга интилиш сезиб юрарди. Ф. Мусажонов, Ҳури
-
Адолат ўзига нариги маҳалладаги Султон-ҳожи бойнинг совчи қўйдираётганини сезиб қолганди. Бу нарса Адолатнинг Усмонжонга бўлган интилишини кучайтириб юборди. С. Зуннунова, Гулхан
ИНТИЛИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
INTILISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
интилиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар