интил
билан улашинг
1. Бирор нарсага, кимсага ёки томонга отилмоқ, ташланмоқ, ҳаракат қилмоқ.
-
Жувон Шохни ушлагани икки-уч интилиб, ушлай олмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Асқар ота кўзига ювошроқ кўринган бир отни синамоқчи бўлиб минган эди, от анҳорга интилди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
2. Мақсад йўлида, унга эришиш, амалга ошириш учун ҳаракат қилмоқ.
-
Илм-маърифатга интилмоқ. Интилганга толе ёр.
-
У худди синглисининг қотилини энди топгандай, титраб-қақшаб, қасосга интиларди. Шуҳрат,Шинелли йиллар
-
Шерали вазиятни юмшатишга интилди. С. Кароматов, Олтин қум
ИНТИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
INTIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
интил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар