доя
билан улашинг
1. Тўлғоқдаги аёлларни туғдирувчи хотин; энага, акушерка.
-
Мунаввар Йўлдошга оғирлигини ортмаслик учун ўзига иш ҳам топди: туғруқхонага доя бўлиб кирди. С. Анорбоев, Меҳр
-
Доя келгунча Тўлғонойнинг ҳомиласи нобуд бўлди. С. Сиёев, Аваз
-
Доя келгандан сўнг ичкари ҳовли эркак зотидан тозаланди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Гўдакларни тарбияловчи аёл.
-
Ҳарам дарвозасида юрувчилар хоннинг ёлғиз ўғли — шаҳзодага қаровчи канизлар, доя хотинлар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. кўчма Сабаб, боис, асос; пайдо, бунёд қилувчи.
-
Мўъжизалар дояси. Мўл ҳосил дояси. Кўнгилсизликлар дояси. Бахт дояси.
-
Севги йўқ ерда лоқайдлик билан қараш илдиз отар экан. Бу эса кўнгилсизликларнинг дояси. С. Кароматов, Ҳижрон
-
Қўйди менга бахт дояси Собир лақабимни. С. Абдулла, Танланган асарлар
-
Ёқиши сўз мўъжизалар дояси бўлса, ёмон сўз — умр заволи. Газетадан
ДОЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
доя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар