дуд
билан улашинг
1. Тутун, қурум, ис.
-
Порох дуди,
-
Мамажоннинг димоғига қорачироқ дуди гуп этиб урилди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Ёғ дуди осмонга кўкиш устундай кўтарилди. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
-
Деворлари ва шипини қоп-қора дуд босган бу уйга қуёш нурлари кичик бир туйнукдан тушарди, холос. Ж. Шарипов, Хоразм
2. кўчма Ғубор, доғ, асорат.
-
Кўзимда ғурбатнинг заҳарли дуди. Ғ. Ғулом
-
Гулнорнинг кўнглини қоплаган ҳасрат дуди тарала бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Аслида суҳбатдан қолган дуд ҳали Элмуроднинг кўнглидан аримаганди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
3. кўчма Оҳ, нола; руҳий азоб.
-
Ҳожи холанинг дуди осмонда эди. М. Исмоилий, Фарғона т.о.
-
Душмандан интиқом олиб, дудини димоғидан чиқарайлик. М. Осим, Карвон йўлларида
4. кўчма Аччиқ, жаҳд; ғазаб.
-
Мана шу ерда мингбошининг дуди осмонга чиқди. М. Исмоилий, Фарғона т.о.
5. кўчма Илиқлик тафти.
-
Ҳут кирди, ер остига дуд кирди. Мақол
-
Дуд демакка дудоқ, керак.
Газламага гул босишда ишлатиладиган қуш қолип.
ДУД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DUD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дуд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар