дуогўй
билан улашинг
1. Дуо қилувчи, дуо ўқувчи; бирор тилак билан худога ёлворувчи.
-
Ўтирганлар даст туриб, хон дуогўйига қуллуқ қилишдилар. С. Сиёев, Аваз
2. кўчма Кимсага яхшиликлар тиловчи; меҳрибон.
-
Сен бўлгайсан дуогўйим, Жоним эна, хуш қол энди. Муродхон
-
Афтидан, кампирим қазо қилганга ўхшайди. Дуогўйимдан айрилдим, элат! Ойбек, Қуёш қораймас
3. Дуолар ўқиб ёки ёзиб, гўё инс-жинсларни қайтарувчи, шу йўл билан касалларни даволовчи шахс.
4. Иссиқ-совуқчи, азайимхон.
-
— Мен шу вақтгача дуогўйдан ҳеч шифо топмаганман — деди Қаландар деган банди. С. Айний, Дохунда.
ДУОГЎЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DUOGO‘Y сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дуогўй сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар