дуо
билан улашинг
1. дин. Худога ёлвориб, унга илтижо қилиб, ўзи ёки бошқалар учун яхши, эзгу тилак тилаш.
-
Кўпчиликнинг дуоси кўл бўлур. Мақол
-
Дуо қилинг, бўлсин менинг фарзандим. Эрали ва Шерали
-
— Худоё худовандо, қизларимни ўз паноҳингда асрагин! — деб дуо қилди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Тўрт мулла чўкка тушиб олиб мен билмаган дуоларни ўқиб дам солишяпти. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Бувим хавотирга тушиб, дуо ўқидилар. Саодат
-
Уч тоифа кишилар бордирки, уларнинг қилган дуоларини Тангри ижобат қилмайди. Ҳадисдан
2. дин. Фотиҳада ўқиладиган Қуръон сураси.
-
Дуойи фотиҳадан кейин ҳаммалари ўринларидан туриб, йўл ҳозирлигини кўра бошладилар. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
-
Домла Ниёз Анвар тарафидан дуога қўл очди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Шундан сўнг иккинчи хутба ўқилиб, дуойи фотиҳа қилинди. Муштум
3. Кишининг соғлиги, ўлими, бахтсизлигига сабабчи деб ҳисобланувчи турли ёвуз кучлар, инс-жинсларни қайтариш, кимсани кимсага иситиш ва шу кабилар учун азайимхонлар, дуохонлар томонидан ўқиладиган ёки тумор ва шу кабиларга ёзиб бериладиган матн, хат.
-
Ўзбек ойимнинг мияси айнадими ёки сеҳрчи ҳиндунинг дуоси асар қилдими, ҳар нучук, уч йиллик адоватлар ва гина-кудуратлар барчаси ҳам аллақаёққа қараб учиб кетдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Сиз туғмас экансиз, бахтингиз боғланган, фарзандталаблар менинг дуойим билан тўққиз ой деганда фарзанд кўрадилар. К. Яшин, Ҳамза
4. Умуман кишилар бир-бирларига тилайдиган яхшиликлар; яхши ниятлар.
-
Олтин олма, дуо ол, Дуо олтин эмасми. Мақол
-
Меҳнат билан ер кўкарар, Дуо билан — эл. Мақол
-
Энасидан дуо олди. Нурали
-
Элга хизмат қилиб, болам, дуо ол. Маликайи айёр
-
кўп одамларнинг тўйида хизмат қилган, юртнинг дуосини олган киши. С. Аҳмад, Сайланма
дуо сўзи қатнашган жумлалар:
Дуойи бад ёки бад дуо
-
Девонайи дарвеш дуойи бад қилиб, юзига фотиҳа тортибди-ю, жўнаб қолибди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Бермасанг, дуойи бад қилиб, ишингни хуржунлаштираман. К. Яшин, Ҳамза
-
Нега кўзингни лўқ қилиб, серрайиб турибсан? У шаккокни дуойи бад қил, дуойи бад! К. Яшин, Ҳамза
Дуойи жон
-
Топганимни халтага [ёндафтарга]
-
жамлаб, дуойи жонларини қилиб юрибман. К. Қаҳҳарова, Чорак аср ҳамнафас
-
Мени бу ердан чиқариб юборсангиз, ўла-ўлгунча дуойи жонингизни қилар эдим. К. Яшин, Ҳамза
Дуойи хайр
-
Онанинг йигитга дуойи хайри, Эрини кузатган гўзал лабидан. М. Шайхзода, Чорак аср девони
Дуо демоқ (ёки айтмоқ)
-
— Худога шукур, тинчлик, азаматлар зўр бериб ишлаб ётибди, дуо дейишди, — деди Алим бува. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Нормат акангга дуо деб қўй, қизим. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Қудрат акам дуо деб юбордилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
Дуода бўлмоқ
-
Шод-у хуррам бўлиб, ўйнаб кул энди, Хафа бўлмай, сен дуода бўл энди. Маликайи айёр
Дуойи салом
-
Ўғлингиз сизга бир дуойи салом юборган эди.
-
— Боласи тушкур, — деди кулиб Норбобо,
-
дуойи салом ёзишга нўноқроқ экан, неча бор ёзиб, неча бор ўчириб ташлади! Ойдин, Ҳикоялар
-
Мирзо аризалар ва ўқишга кетган фарзандларга дуойи саломлар ёзиш билан кун ўтказа берди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Холмат акаларга кўпдан-кўп дуойи саломимизни етказинг. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
ДУО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DUO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дуо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар