тармоқ
билан улашинг
1. Асосий йўл, оқим ва шу кабилардан бўлиниб, ажралиб чиққан қисм; шохобча.
-
Темир йўл тармоқлари. Дарё тармоғи.
-
Бу пастак тоғ Федченко музлик тоғларининг тармоқларидан бири бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан Музлоқ тоғ деб аталарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Даставвал бош соқадан бошлаб катта анҳорлар, сўнгра унинг тармоқлари қазиларди. Ж. Шарипов, Хоразм
2. Асосий ташкилот ёки бирлашма шохобчаси.
-
Алоқа тармоқлари. Маориф тармоқлари.
-
Ҳалиги хат баҳона савдо тармоқлари ва саноат корхоналарида бўлдик. Газетадан
-
Тез тармоқ ёймоқда бўлган маориф: сон-саноқсиз мактаблар, интернатлар, катталар учун кечки курслар, бир оз бўлса ҳам ўқиган одамларга муҳтож эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Фан-техника, қишлоқ хўжалиги ва шу кабиларга оид соҳа, соҳалар.
-
Хўжаликнинг муҳим тармоқлари. Фан ва техника тармоқлари. Қоракўлчилик республика чорвачилигининг муҳим тармоқларидан биридир.
-
Бу ерда ғалла билан чорва асосий тармоқ ҳисобланади. Шарқ юлдузи
тармоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Тармоқ ёймоқ
-
Шу муддаони адабиётимизда ҳужжатли асарларнинг кенг тармоқ ёйганлиги сабаблари тўғрисидаги гапдан бошласак. Н. Сафаров, Жасоратнинг давоми
ТАРМОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARMOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тармоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар