таркиб
билан улашинг
1. Маълум бир бутунликни ташкил этувчи қисмлар, унсурлар мажмуи.
-
Сўзнинг морфологик таркиби. Сувнинг кимёвий таркиби.
-
Тупроқ унумдорлиги учун унинг таркибида, аввало, ўсимликка зарур озиқ моддалар, шунингдек, сув, ҳаво ва иссиқлик етарли бўлиши керак. Фан ва турмуш
-
Ёнғоқнинг таркибида мой, оқсил, углевод, кислота моддалари беҳисоб. Ж. Абдуллахонов, Орият
2. Жамоа, ташкилот ва шу кабиларни ташкил этувчи шахслар мажмуи.
-
Комиссия таркиби. Ҳукумат таркиби. Суд ҳайъати таркиби.
-
Баъзилар бу кема экипажининг таркибида Дурра Норни кўриб ажабланишди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
таркиб сўзи қатнашган жумлалар:
Таркиб топмоқ
-
Кишиларимиз қоронғи уйлардан таркиб топган қишлоқлар-да яшаганлар. Ўзбекистон қўриқлари
-
Ирмоқлар бирлашиб, дарёлар ҳосил қилгани каби, катта-кичик муваффақиятлар жам бўлиб, улкан ютуқлар таркиб топади. Газетадан
ТАРКИБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARKIB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таркиб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар