1. Кийимнинг пастки, осилиб тушиб турадиган кенг қисми. Кўйлакнинг этаги. Тўннинг этаги
У гилваталик кўлини этаги барига артиб, Меъмор билан омонлашди. Мирмуҳсин, Меъмор
Ота-бола чопонларининг этакларини бар уриб, қазувга жўнаб кетдилар. Ж. Шарипов, Хоразм
2. кўчма Баъзи нарсаларнинг этакка ўхшаш осилган пастки қисми.
Қуёш қишлоқ устидан этагини йиғиб олган, кеч кира бошлаган эди. С. Зуннунова, Олов
Бир кун ҳамма ёқни рутубатли туман чулғайди, бир кун тунд борлик узра булут этагини судраб ўтади. Газетадан
3. Матодан пахта териш учун махсус тикилган, бир томони бўйинга осиб, бир томони белга боғлаб олинадиган буюм.
Бир этак пахта,
Кули этак билан чаноққа худди бўзчининг мокисидай бориб келяпти. Э. Райимов, Ажаб қишлоқ
Звено аъзолари сентябрнинг ўрталарида этак боғлаб, теримга тушдилар. Ўзбекистон қўриқлари
4. Баъзи нарсаларнинг, сатҳнинг чети, қуйи томони, охирги қисми.
Дала этаги. Саҳро этаги. Ҳовли этаги.
Шаҳарнинг ҳар иккала томонида экин майдони бўлиб, этаги ўрмонга бориб тақаларди. А. Убайдуллаев, Қонли издан
Булоқдан эмас, этакда ҳайқириб оқаётган сойдан сув олиб келтирарди. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
5. Тоғ, адир, баландликларнинг пастки қисми; пастки қисмидаги жой, майдон.
Ёдгор оҳиста юриб, адир этагига тушиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Тепаликнинг этагидан ҳар хил овозлар эшитилди. Ёшлик
6. Ариқ, дарёнинг қуйи қисми; сувнинг қуйилиш жойи.
Зарафшоннинг этаги.
Кўкиш ҳаво билан чулғанган жилға этагида бир қора пайдо бўлган эди. П. Турсун, Ўқитувчи
7. Вақт эътибори билан охирги қисм, охир, сўнг.
Февралнинг этакларида кун исиб кетди. С. Анорбоев, Оқсой
Августнинг этакларига келиб, каналга сув очилди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Бир этак бола
Отанг тирик ахир ортимда бир этак болам бор. С. Сиёев, Ёруғлик
Узи далага чиққани билан уйида ишга яроқсиз бир этак боласи бор. С. Зуннунова, Олов
Енгидан кириб, этагидан чиқади
Эсинг борида этагингни ёп
— Йўқ, — деди полвон тўқайдан чиқаётиб, — эсинг борида этагингни ёп, бу йўлингдан қайт! Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
Этаги очилмоқ
Кўйинглар хотин йўлга чиқса, этаги очилади. Кулги бўласизлар. П. Турсун, Ўқитувчи
Этагини тутмоқ (ёки ушламоқ)
Омон бува Ёдгоров каби ин-гичка толали пахта усталари бор. Ана шу оқсоқолларнинг этагини тут. Ўзбекистон қўриқлари
Оталари касби этагидан тутаётган фарзандларимиз қандини урсин. Газетадан
Этагини тутқизмаслик
Лекин уйқу этагини тутқизмай кетди. С. Абдуқаҳҳор, Кўзлар
Қидирув бўлими ходимларининг усталик билан ишламаётганликларидан фойдаланиб яна этак тутқизмай кетган. И. Қаландаров, Шохидамас баргида
Этагини ўпмоқ
Юрт беклари яшаб ўтган, Ўпиб ёвнинг этагин. Шарқ юлдузи
Этак йиртиш
Оёғинг келишмаган, шумпешона экансан! Этак йиртиш қилиб қўйган куёвинг ҳаждан қайтмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
Этак силкимоқ
Этак силкиб, Андижонга кетай десам, рухсат бермайдир. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Мана, энди саройдан бутунлай этак силкиди-ю унут бўлаёзган эски дўконга келди. С. Сиёев, Ёруғлик
Этак қоқмоқ
Отаси телба тўнини тескари кийиб, этак қоқиб, уйидан чиқиб кетган. Муштум
ЭТАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ETAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.