эътибор
билан улашинг
1. Бирор кимса ёки нарсага қаратилган диққат-назар, фикр, йод.
-
Эътиборини жалб қилмоқ. Эътибор билан разм солмоқ.
-
Отабек диққат ва эътибор билан қутидорни кузатиб, жавоб берди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бир уй меҳмоннинг эътибори жажжигина Азизжонда, Газетадан
2. Ўзга томонидан бўлган ҳурмат ҳисси; қозонилган ҳурмат; обрў, нуфуз.
-
Эътибори кетди. Эътибори йўқолди.
-
Низомиддиннинг кўз олдида бу нотаниш одамнинг эътибори янада ошди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Гарчанд баъзи жойда топдим эътибор, Кўксимда нелардир таратур зиё. А. Орипов
3. Эътибор (хотин-қизлар исми).
эътибор сўзи қатнашган жумлалар:
Эътибор бермоқ
-
Бойваччанинг орқасида от қўйиб келаётган одамга эътибор беринг. К. Яшин, Ҳамза
Эътибор қилмоқ
-
Мастон унга эътибор қилмай, отнинг очиқ қолган кўзларига қаради. А. Қаҳҳор, Мастон
Эътиборга олмоқ
-
Сен айтган икки нарса илмга маълум эканлигини эътиборга олсак, сен ўтказадиган тажрибанинг асосий вазифаси мана шу саволга жавоб бериш. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Эътибор қозонмоқ (ёки топмоқ)
-
[Ҳожи] Нормуҳаммад қушбеги олдида ундан ҳам юқорироқ ва маънолироқ эътибор қозонди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Тошкент чаманзор — Бутун халқ олдида топди эътибор. Х. Расул.
Эътиборга тушмоқ
-
Кейинчалик устод Қавом эътиборига тушиб, унинг тавсияси билан Мирзодан иш олган эди. Мирмуҳсин, Меъмор
Эътибордан қолмоқ
-
Агар юлғичликни ташламасангиз, халқ эътиборидан қолиб, шарманда бўласиз. Муштум
Эътибори билан
-
Бадиий таржима моҳият эътибори билан халқлар ўртасида олтин кўприкдир. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
ЭЪТИБОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EʼTIBOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эътибор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар