хурсанд
билан улашинг
1. Ҳаётдан жуда мамнун, кайфияти жуда яхши; шод, хуррам; хушчақчақ.
-
Озод ёшларнинг руҳлари тетик ва ўзлари хурсанд эдилар. Н. Фозилов, Дийдор
-
Ойим азбаройи хурсанд бўлганидан: — Баракалла, ўғлим! — деб елкамга қоқиб қўйди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
2. Бирор кимсадан ёки нарсадан қаноат ҳосил қилган; мамнун, рози, миннатдор.
-
Шу йўсин Нодира, Моҳлар ойимдан жуда хурсанд бўлгани ҳолда, уйига қайтди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Элмурод уни [Давлатёрни] шундай шароитда учратганидан хурсанд бўлди П. Турсун, Ўқитувчи
3. Хурсанд (эркаклар ва хотин-қизлар исми).
ХУРСАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XURSAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хурсанд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар