фил
билан улашинг
1. зоол. 1 Африка ва Осиёда яшайдиган, сутемизувчилар синфига мансуб, сиртга чиққан иккита узун, курак тишли ва бақувват хартумли, ўсимликлар билан овқатланувчи улкан жуссали ҳайвон.
-
Қуруқда яшовчи ҳайвонларнинг энг йириги филдир. Зоология
-
Чивин кўплашса, филни йиқитади, деган гап бор. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Шахмат тахтасида бурчак ҳаракати (диагонал) бўйича истаган катакка юра оладиган сипоҳ.
-
[ Шайхулислом] Э.. Э.. ғалат, филингизни кўрмабман. Уйғун ва И. Султан, Алишер Навоий
3. кўчма Бақувват, қудратли, катта имкониятларга эга.
-
Халилов билан баҳслашиб ўтириш шартми! Халилов — фил, сен — қўчқор. И. Раҳим, Ихлос
фил сўзи қатнашган жумлалар:
Филдан пашша ясамоқ ёки пашшани фил қилмоқ
-
Сиз, ўртоқ Рафиқ, пашшадан фил ясамоқчи бўласиз! Н. Сафаров, Танланган асарлар
-
— Уззукун пашшани фил қилиб, қаёқдаги гапларни чулғатиб юрдингиз. А. Муҳиддин, Ҳадя
-
У.. рост-ёлғон хабарларнинг пашшасини фил қилиб етказиб, уйимизни куйдирди. С. Айний, Қуллар
ФИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар