фойда
билан улашинг
1. Бирор кимса ёки нарса учун бўладиган наф, манфаат; ижобий натижа.
-
Ёлғон айтиб, фойда кўрсанг, охири зарар топарсан. Мақол
-
Сирингизни мендан яширманг, балким фойдам тегиб қолар. К. Яшин, Ҳамза
-
Навоий эл фойдаси ва давлат манфаати учун бўлган бу вазифага, ўз одати бўйича эътироз қилади. Ойбек, Навоий
2. Қилинган харж билан олинган даромад ўртасидаги фарқсан ташкил топган сумма, маблағ; даромад.
-
Қамишкапаликлар Зокирхўжа қассоб тўғрисида гап борса, ҳар бир сўйилган қўйдан икки ҳисса фойда кўрмаса, ўзини чангакка осади, деб таърифлар эдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Менимча, тижорат пайдо бўлган замондан бошлаб бундай мўл фойдани ҳеч ким кўрган эмас. Ойбек, Танланган асарлар
3. Қарзга берилган пулдан фойдаланганлиги учун қарздордан кредитор оладиган қўшимча пул, ҳақ; фоиз.
-
Қарзимни узганман, фақат фойдаси қолган. С. Абдулла, Танланган асарлар
фойда сўзи қатнашган жумлалар:
Фойда қилмоқ
-
Дори фойда қилди.
-
Халқ жуда кўп шишларни пахтадоғ билан даволайди. Агар бу шиш газак шиши бўлса, пахтадоғ фойда қилади, лекин рак шиши бўлса, авж олдиради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ФОЙДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FOYDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фойда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар