ғараз
билан улашинг
1. кам қўлл. Шахсий манфаат; мақсад, ният.
-
Буни кўриб, Сидиқжоннинг қалбида бу жувонга нисбатан ҳар қандай ғараздан холи бир меҳр уйғонди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Йигитали бу муносабат тагида нима бор — бирон ғараз, манфаат ёки шунчаки одамгарчиликми — билмасди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Бир неча кун яхшигина яшадилар энди билсак, қиз ўлгурнинг ғарази бошқа экан. Чўлпон, Кеча ва кундуз
2. Ёмонлик кўзда тутилган мақсад, кўролмаслик муносабати.
-
Дастлаб унинг муомалалари Нурига дағалроқ кўринса-да, кейинча унда ҳеч қандай адоват, ғараз йўқлигини, табиати шундай кескинроқ эканини тушунди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ўзаро низонинг дард-у марази Тинкамизни қуритди, хуноба қилди. Талашган хонларнинг кек-у ғарази Етди юрт бошига — хароба қилди. М. Шайхзода
ҒАРАЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ARAZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғараз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар