ғарб
билан улашинг
1. Дунёнинг тўрт томонидан бири; шарққа қарама-қарши томон, қуёш ботадиган томон; кунботар.
-
Ғарбдан эсган шамол.
-
Офтоб ғарбга ёнбошлаганда, икки йўловчи даштдан чиқиб, тепаликка йўл олди. А. Қаҳҳор, Мастон
2. Маълум бир объект, ҳудуд, майдон, бино ва шу кабиларнинг ғарб томони, ғарбий қисми.
-
Ўзбекистоннинг ғарби.
-
Отабек майдонда отини супуриб эгарлар экан, майдоннинг ғарбидаги хароба уйнинг деворидан бир бош кўтарилиб, унга қараб турар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Жарнинг нариги томони бир тепадан иборат бўлиб, жануб биқини маълум Чақар суви билан, ғарби Бўз-сув ва Кўкча ариғи билан ўралган. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. сўзлашув тили Ғарбий. Европа, Ғарбий Европа мамлакатлари.
-
Жаннанинг ўзи ғарбда тикилган, кўкрак чўнтаги устига лотин ҳарфидан белгилар қўйилган желатка топиб келиб, Умидга кийгизди. Мирмуҳсин, Умид
ҒАРБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ARB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҒАРБ сўзига берилган маънолар
ғарб сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
ғарб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар