ғариб
билан улашинг
1. Қариндош-уруғи йўқ, бирор ҳомийси, кўмакчиси бўлмаган, кимсасиз; мусофир.
-
Ғариб кўнглини ғариб билур. Мақол
-
Бу ғариб ва кимсасиз киши асли Сабзавор шаҳридан бўлиб, фалакнинг гардиши билан Ҳиротга келиб қолган. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Файзи касалхонадан кетгандан кейин, бамисоли ғариб бўлиб қолдим. Э. Райимов, Ажаб қишлоқ
2. Камбағал, қашшоқ; фақир, бечора.
-
Тирноқ-ла ер ўйиб, сувлар оқизган Ғариблар аҳволи қоларди тангга. Ғайратий
-
Бозор Ҳамроевич, ўғли ғарибгина бир оилага нақадар катта ғам-ташвиш орттирганини тушунди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
3. кўчма Ночор ҳолатли; кўримсиз; аҳволи танг.
-
шаҳар четида ижарада, ғариб бир хонада яшардик. М. М. Дўст, Лолазор
-
Гиёҳлари қовжираган ғариб мозорга тикилиб ўтириб, ўтган болалигини эслади. С. Аҳмад, Уфқ
-
Ўзи ҳамма вақт ғариб яшашига қарамай, жуда серпардоз эди. С. Зуннунова, Гулхан
4. кам қўлл. Ажиб, қизиқ, ажойиб.
-
Сизлар эмас, отанг нима бўлади, Болам, жанг энди ғариб бўлади. Маликайи айёр
-
Агар гумоним тўғри бўлса, Комилбекнинг қотили Ҳомиддир! — Бу сўз Отабекни ажаблантирганидек, уста Олимга ғариб эшитилган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҒАРИБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ARIB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғариб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар