Izoh.uz сайтида ён сўзининг изоҳи ва маънолари

ён

фл

1. Ўт олмоқ; ўтда куймоқ.

  1. Тўқайга ўт тушса, ҳўл-у қуруқ баравар ёнади. Мақол

  2. Қуруқ ўтин бир зумда ловуллаб ёниб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Чайла қамишлари аллақачон ёниб битиб, ёғочларигина қора кўмир бўлиб, чарс-чурс қилиб тутаб ётарди. Н. Фозилов, Дийдор

2. Ёлқинланиб, нур бериб турмоқ.

  1. Саройнинг тўрида бошқаларга қараганда кўркамроқ бир ҳужра бу ҳужрада шам ёнади. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Ҳақиқатдан у кишининг [Зокир Ўриновичнинг] ҳовлисида чироқ ёнган эди. Ш. Холмирзаев, Йўллар, йўлдошлар

3. Нур, шуъла сочмоқ, порламоқ.

  1. Кўкда, дарахтлар устида ғуж-ғуж юлдузлар ёнади. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Арча турар ўртада ёниб, Оқмоқдадир ҳар ён шуъла-нур. Ғайратий

4. Товланмоқ, жилваланмоқ.

  1. Гилам чўғдек ёнади.

  2. Кўйлак енги тирсакка қадар шимарилган, [қизнинг]

  3. тиқмачоқдай билакларида илон бошли олтин билагузуклар ёнади. Ойбек, Танланган асарлар

5. Ортиқ даражада иссиғи, ҳарорати ошмоқ, қизимоқ.

  1. — Уҳ, баданим ёниб боради — деди Гулнор. А. Мухтор, Опа-сингиллар

  2. У ёноғини онасининг ёниб турган ўтли ёноғига суртиб, синиқ товуш билан пичирлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

6. Ортиқ даражада қизимоқ.

  1. Қуёш тик келган. Ҳаво ловуллаб ёнади. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Кишини ҳолдан тойдирадиган саратоннинг ҳаво ёнган кунларида ҳар қандай тирик жон ўзини панага уради. Шарқ юлдузи

  3. У [Раҳим Саидов] пастга тушди. Кун тиккага келган, кўча ёнарди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири

7. кўчма Бутун вужуди билан берилмоқ, астойдил ҳаракат қилмоқ; қайғурмоқ.

  1. Йўлчи ёзда ёниб, чанг-тупроқ ялаб, қишда қор-муз кечиб, бутун маҳрумиятларга, бутун оғирликларга қарамасдан, жонкашлик билан ишлади. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Бу ашулани ҳам ёниб, жўшиб айтди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Онаман-у онаман, Болам учун ёнаман. Қўшиқлар

8. кўчма Тутақмоқ, жаҳли чиқмоқ; асабийлашиб кетмоқ.

  1. Сиз онамдан хафа бўлманг, унинг одатини биласиз-ку, бир ёниб, бир ўчаверади [деди Райҳон]. С. Анорбоев, Оқсой

  2. Олимжон ётиғи билан сўзлаган бўлса-да, раис ёниб кетди. Ҳ. Назир, Қанотлар

9. кўчма Кучаймоқ, авж олмоқ; алангаланмоқ.

  1. Беғубор тонг каби қалбингда Ватан ишқи, халқ меҳри ёнар. Ғайратий

  2. Ҳозир Халиловнинг нафрати ёниб турибди. И. Раҳим, Ихлос

10. Сабрсизлик билан кутмоқ, ошиқмоқ.

  1. Навоий Ҳиротга кириши билан унинг махсус фармон олиб келганлиги бутун шаҳарга яшиндек тарқалди. Ҳамма уни тезроқ эшитиш орзуси билан ёнди. Ойбек, Навоий

ён сўзи қатнашган жумлалар:

Ичида чироқ ёнгандай бўлмоқ

Бир оз хотиржам бўлмоқ, бир оз кўнгли тинчимоқ.
  1. — Кампирнинг таърифини эшитиб, ичимда чироқ ёнгандай бўлди-ю, лекин бу гал одоб сақлаб индамадим, — деди чол. П. Турсун, Ўқитувчи

  2. Мингбоши ичида чироқ ёнгандай бўлди, суюнчи кўзларида ўт бўлиб ёнди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Кўзи ёнмоқ

1. Асабийлашмоқ, жаҳли чиқмоқ.
  1. Қушбегининг кўзи ёнди Манглай этлари тиришиб, сўл қўли билан соқолини тутамлаб, фикрга кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. [Тўғонбекнинг] Кичик, қийиқ кўзлари ёмон ёнади. Ойбек, Навоий

  3. Бадианинг кўзлари ёнар, титраб турган қўлидаги ўткир ханжар ярқирар эди. Мирмуҳсин, Меъмор

2. Жуда хурсанд бўлмоқ.
  1. Қувончдан Бектемирнинг кўзлари ёниб кетди. Ойбек, Қуёш қораймас

Лов этиб ёнмоқ

Қизишмоқ, тутақмоқ, асабийлашмоқ.
  1. Тальъатнинг нимага шама қилаётганини тушунди-ю, лов этиб ёниб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  2. Мунисхон лов этиб ёнди-да, чамадонини кўтариб, қора юбкасида Қўқонга қараб жўнади. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири

Юраги ёнмоқ

1. Орзу қилмоқ.
  1. — Бир кўрсам, икки оғиз гап айтсам, деб юрагим ёнадиган бўлди — деди Давлатёр. П. Турсун, Ўқитувчи

2. Ичи куймоқ, аланга олмоқ.
  1. Нима қилай, Шерали акажон! Айтинг! Юрагим ўртаб ёняпти! С. Кароматов, Олтин қум

  2. Битта графинни ушлади: — Совуғиданми, иссиғиданми? — Совуғидан қуя қолинг. Юрак ёниб турибди. С. Сиёев, Отлиқ аёл


ЁН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

YON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
441
Сўзнинг тескари ёзилиши
нё
Ҳарфлар сони
2
Кўришлар сони
566

ён сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
ён сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, ён сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+