ёнбош
билан улашинг
1. айнан Ён 1, 2.
-
Ёнбошим оғрийди.
-
Эъзозхон Ботиралининг ёнбошида ҳамон чопқиллаб юриб келарди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Аваз унга бир қаради-ю, Маҳмуда Алиевнанинг ёнбошидаги стулга бориб ўтирди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Назар ёнбоши қирилиб пачоқ бўлган машинанинг олд ўриндиғига ўтирди. Э. Усмонов, Ёлқин
2. Ўнг ёки чап курак суяги.
3. спрт. Ўзбек курашида: курашчи усул қўллаб, рақибининг битта курагини ерга теккизганда ёки рақиби иккинчи марта огоҳлантирилганда бериладиган баҳо, балл.
ёнбош сўзи қатнашган жумлалар:
Ёнбошга олмоқ
-
Али полвон мени бир неча вақт айлантириб юрди, сўнгра чамага келтириб, ёнбошига олмоқчи ва ерга урмоқчи бўлди. П. Турсун, Ўқитувчи
У ёнбошидан бу ёнбошига ағанамоқ
-
У [Нури] у ёнбошидан бу ёнбошига ағанар, кўнгли ҳам тун каби қоп-қоронғи бўлиб, хаёли тарқоқ ётарди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Қудрат у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарила бериб, ярим кечадан оққанда, уйқуга толди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
Ёнбоши ерга тегмаган
-
Ёнбоши ерга тегмаган паҳлавон.
-
Чет эллардан паҳлавонлик дағдағаси билан келиб турадиган зўрлардан биронтаси ҳали унинг ёнбошини ерга тегизган эмас. Ойбек, Навоий
ЁНБОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YONBOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёнбош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар