ёндаш
билан улашинг
1. Ёнма-ён келмоқ; яқинлашмоқ.
-
Яхшига ёндаш, ёмондан қоч. Мақол
-
Бўтабой орқадан юрди ва буларни олдинга ўтказиб, Самандаровга ёндашиб, ундан секин: — Тинчликми? — деб сўради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Гулсум сандалнинг четига, Ойимхонга ёндашиброқ ўтирди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. кўчма Муайян бир ишга маълум бир нуқтайи назардан қарамоқ.
-
Масалага тўғри ёндашмоқ.
-
Абдулла Қаҳҳор адабиётимизнинг долзарб масалаларига беҳад талабчанлик билан ёндашар эдилар. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳамнафас
ЁНДАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YONDASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёндаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар