ёндош
билан улашинг
1. Ёнма-ён турган, ёнма-ён ўрнашган.
-
Ёндош қишлоқ.
-
Пўлат, Баҳор — икковлари бир синфда ўқир, ҳовлилари ҳам бир-бирига ёндош бўлиб, қадрдон қўшни эдилар. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Самарқанд билан ёндош турган Бухорода халқнинг амирликка қарши қудратли ҳаракати янада ривожланди. М. Ўринхўжаев, Унутилмас кунлар
2. Бир-бирига боғлиқ, яқин.
-
Энди бу билан ёндош яна бир масала ҳақида ҳам фикрлашиб олсак. Ёшлик
3. айнан Параллел.
-
Ёндош чизиқлар.
ЁНДОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YONDOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёндош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар