ёп
билан улашинг
1. 1 Эшик, дераза ва шу кабиларни бекитмоқ.
-
Кирадиган эшигингни қаттиқ ёпма. Мақол
-
Мирҳомидхўжа оғилнинг эшигини секин ёпди-да, имо билан Қамбаралини бир чеккага чақирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
[Полвон] Остонага борганда: — Қолганини уйда оласан, — деди-ю, эшикни қарсилла-тиб ёпиб чиқиб кетди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
2. Устига ташламоқ, устини бекитмоқ.
-
Чўли бобо уйига кириб, бир янги почапўстин олиб чиқиб, Меъморнинг елкасига ёпди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Йўлчи қуруқ наматга ётиб, устига кўрпача ёпди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Қопқоқ билан бекитмоқ, қопқоқламоқ.
-
Чойнакнинг қопқоғини ёпмоқ
-
Аҳмад уйига кириб борганида, Мунира қиш ғамини еб, аччиқ-чучукдан шиша банкаларга консерва ёпаётган экан. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
4. Иш-ҳаракатини, фаолиятини тўхтатмоқ.
-
Дўконни ёпмоқ. Мажлисни ёпмоқ.
-
Хивадек кичик бир қалъада олтмишдан ор-тиқ қорихона на керак?Уларнинг бир қисмини ёпмоқ лозим. С. Сиёев, Аваз
-
Абдусамадқори самоварини ёпиб, менга жавоб берди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Очиқ, ёзиқ нарсани йиғмоқ, бекитмоқ.
-
Дафтарни ёпмоқ.
-
Аҳмад варақнинг учини буклаб, журнални ёпди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Раъно китобни секингина ёпиб, Анварга узатди А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Саодатхон эндигина ёпган зонтини қайта очди. С. Зуннунова, Янги директор
6. Қурмоқ, бино қилмоқ.
-
Шунинг учун [Худоёрхон] меҳнаткашни раҳмсиз ишлатиб, сарой ва расталар, қаландархона ва ўрдалар ёпмоқда эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
7. Қопламоқ, эгалламоқ.
-
Шаҳодат муфти қарийб бутун кўкрагини ёпган баҳайбат мош-гуруч соқолини қалам билан таради. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
8. Яширмоқ, махфий тутмоқ.
-
— Мабодо област газетасига ҳам келиб қолгудек бўлса, бу ёғини ёпамиз-қўямиз-да, — деди Ҳалим. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Шу йўл билан сирингни ёпмоқчи бўлдингми? [деди Ўрмонжон]. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ёп сўзи қатнашган жумлалар:
Эсинг борида этагингни ёп
-
— Эсинг борида этагингни ёп. Менга йигит бўл! — деди Холхўжа Бўтага. С. Аҳмад, Ҳукм
Тайёрламоқ, пиширмоқ.
-
Нон ёпмоқ.
-
Эътибор опа уй юмуши билан банд бўлади: нон ёпади, ўғир янчади. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
У қайроқ буғдой унидан ёғли патир, сомса ёпди, қатлама пиширди. И. Рахим, Чин муҳаббат
ЁП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ЁП сўзига берилган маънолар
ёп сўзига янги изоҳ қўшинг
ёп сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар