ғарқ
билан улашинг
1. Сувга чўккан, сув қаърига ботган.
-
Яхши билан ёмон ўртаси фарқдир, Буни билмаганлар дарёга ғарқдир. Газетадан
2. кўчма Бирор нарсага кўмилиб кетган; бурканган, чўмган ҳолатли (ҳолатда).
-
Тоқи заргарон остидан чарчоқ, пала-партиш хаёлларга ғарқ ўтиб бораркан, ён томондан дўриллаган овоз эшитилди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Гўё борлиқ тинч ва осойишта дамларнинг лаззатига ғарқ. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
ғарқ сўзи қатнашган жумлалар:
Ғарқ бўлмоқ
-
Икки кеманинг бошини тутган ғарқ бўлар. Мақол
-
Омон қоламан десанг, қирғоққа чиқ! Чиқмасанг, баринг дарёга ғарқ бўласан/Ж. Шарипов, Хоразм;
-
Бутунлай ипак-атласларга ғарқ бўлган Холжон хола бўйи баробар катта бир ойнага қараб, ўзини томоша қилди. Ғайратий, Довдираш
-
Чуқур хаёлга ғарқ бўлиб ўтирган Зулфизар бир чўчиб тушди. К. Яшин, Ҳамза
Ўзи боғланиб келган сўз (сўз бирикмаси) англатган ҳаракат-ҳолатнинг тўла-тўкис, бутунлай юз беришини, юз берган ҳолатини билдиради.
-
Рисолат отин кўкариб кетган эрини кўриб қайноқ новвот чой тайёрлаб, босиб-босиб ичирди. Қўлдош отанинг бадани илиб, ғарқ терлади. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Улоққа ташланганларнинг ўзлариям, отлариям хиёл ўтмай ғарқ терга ботди. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Узумлар ғарқ пишган, новдаларда олтинланиб, одам кўнглини маст этади. Б. Барот, Соҳибкорлар
-
Ҳозир айни ғарқ пишиқчилик пайти. Газетадан
ҒАРҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ARQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғарқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар