келтир
билан улашинг
1. Келмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Уйга келтирмоқ. Чеккисини келтирмоқ. Ғазабини келтирмоқ. Ғашини келтирмоқ.
-
Ҳокимнинг зуғумли буйруғи халқни ғалаёнга келтирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Фикрини қувватлаш, исботлаш учун қўшимча фикр айтмоқ ёки бошқа кишининг фикрини қўшиб айтмоқ.
-
Мисол келтирмоқ. Цитата келтирмоқ. Далил келтирмоқ.
-
Жомийнинг илми ва фазилати тўғрисида Навоийнинг шу сўзларини келтирмак кифоядир. Ғ. Ғулом, Тарихий муносабатлар
келтир сўзи қатнашган жумлалар:
Имон келтирмоқ
-
Дам худога имон келтириб, дам йўталиб, биров эшикдан кирди. П. Турсун, Ўқитувчи
Калима келтирмоқ
-
Беимон кетма, дейман. Қани, калима келтир.' К. Яшин, Ҳамза
Кифтини келтирмоқ
-
Ҳар қандай ишни кифтини келтиради.
Шак келтирмоқ
-
Яна буларга шак келтирдим. У. Исмоилов, Сайланма
Қирон келтирмоқ
-
Мана бу туғни Ҳазрат Али Карбало даштида кофирларга қирон келтирганларида кўтариб чиққанлар. К. Яшин, Ҳамза
КЕЛТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KELTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
келтир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар