иккилан
билан улашинг
1. Икки нарсадан бири ҳақида муқим бир қарорга келмаслик, шундай ҳолатда бўлмоқ.
-
Қоровул чол идорада мажлис бўлаётганини айтган эди, остонада бирдан тўхтаб, кириш-кирмаслигини билмай иккиланди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
У гуручни солсаммикан, солмасаммикан, деб иккиланди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Умуман, бирор қатъий қарорга келмаган ҳолатда бўлмоқ, турли хаёлда бўлмоқ, турли хаёлга бормоқ.
-
Агар мендан оламда кимнинг таниш-билиши, ошна-оғайниси кўп, деб сўрасалар, ҳеч иккиланмай, муаллимларники дердим. Гулдаста
ИККИЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IKKILAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
иккилан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар