иккинчи
билан улашинг
1. Тартиб сирасида 2 рақами билан белгиланган; 2 номерли.
-
Иккинчи жилд. Иккинчи уй. Иккинчи қатор.
-
Жувон узоқ адирнинг этагида қорайиб турган қишлоқни кўрсатди: — Иккинчи МТС ҳу ўша ерда. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Маълум тартибдаги предмет, воқеа-ҳодиса ва шу кабилар қаторида энг олдингидан кейинги ўринда турган, биринчидан кейинги.
-
Иккинчи синф. Ўтган асрнинг иккинчи ярмида.
-
Далага биринчи куни 52, иккинчи куни 79 одам чиқди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Айни бир нарсанинг тилга олинганидан бошқаси, кейингиси.
-
Мурод бир туфлисининг учини иккинчисининг товони билан босиб, чаққонлик билан оёқ кийимини олди-да, уйга кирди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Улар бир-бирлари билан ўчакишгандай, хурракни даража-бадаража оширишга тиришади: бирисиники авжга минганда, иккинчиси бошлайди. Ойбек, Танланган асарлар
4. Бошқа марта, қайта.
-
Бас, уятсиз махлуқ! Ким уни заҳарлайди? Бу гапни ман иккинчи эшитмай. Ойбек, Танланган асарлар
ИККИНЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IKKINCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
иккинчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар