канал
билан улашинг
1. Дарё, кўл ёки денгизлар ўртасида кема қатновини ўрнатиш, шунингдек, экин майдонларини сув билан таъминлаш ва ортиқча сувларни йиғиб, оқизиб юбориш учун махсус қазилган сув йўли.
-
Катта Фарғона капали
-
Майли, мана бу канал битса, янги ер очилса, пахта ҳам кўпаяди. Ўшанда ҳамманинг егани олдида, емагани кетида бўлиб қолади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Фарғона деҳқонлари канал қазиб, Нориндан чўлга сув олиб чиқиш учун астойдил бел боғладилар. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Бирор нарса ичидаги тор, чўзиқ бўшлиқ жой; қувур.
-
Замбарак стволи канали.
3. махс. Алоқа, коммуникация йўли; ҳар қандай ахборотни электр сигналлар ёрдамида етказиб беришни таъминловчи техник қурилмалар мажмуи.
-
Электр алоқа канали. Телевизион канал.
4. кўчма Бирор нарсага эришиш, етишиш йўли, воситаси.
-
Дипломатик канал орқали иш олиб бормоқ.
КАНАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KANAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
канал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар