ғавғо
билан улашинг
1. Бетартиб овозлар, қий-чув, шовқин.
-
Бир кеча афандининг қулоғига кўчадан ғавғо эшитилди. Латифалар
-
Мавлоно Фазлиддин шовқин келаётган томонга қулоқ солиб туриб қўрқиб кетди. Бу галги ғавғо шаҳар ичидан кўтарилмоқда эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. айнан Ғалва 1.
-
Бўлажак ғавғоларни олдиндан пайқайдиган бўлиб қолган Шуҳрат, укасига боши билан имо қилиб, балконга чиқа бошлади. Қ. Кенжа, Тоғ йўлида бир оқшом
-
Дадам ювош одам бўлганидан бундай ғавғолардан ҳар вақт қочар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бунақанги ғавғолар жонига тегган қўшни хотин қўлини пахса қилиб, Муллажоннинг олдига келди. С. Аҳмад, Муллажон
3. айнан Ғалва 2.
-
Ҳаммада бир ташвиш бор, ота! Тирикчилик ғавғоси ёлғиз сизда эмас. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бир рўзғорга ўша рўзғорнинг ўз ғавғоси ҳам етади. А. Қаҳҳор, Сароб
ҒАВҒО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘AVG‘O сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғавғо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар