ғайрат
билан улашинг
1. Иш-ҳаракатга бўлган кучли интилиш, берилиш ҳисси; иштиёқ.
-
Сиз, муҳтарам устоднинг меҳрибончиликларингиз бир ғайратимизга ўн ғайрат қўшади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Унинг ғайратига иш ёки ўқишнинг ўзи камлик қилаётгандек туюлади. Т. Ашуров, Оқ от
-
— Ухлаб қолди бугун жуда тер тўкди. — Ёш-да, ғайратига чидолмай, бошда ўзини уринтириб қўяди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Ғайрат (эркаклар исми).
ғайрат сўзи қатнашган жумлалар:
Ғайрат камарини боғламоқ
-
Буни эшитган ишчилар ғайрат камарини белга боғлайдилар. Н. Мақсудий, Юксалиш
-
Жуда ғайрат қилганимизда ҳам, икки ярим танобдан ортиқ ерни чопиб тоза қилолмаймиз. А. Қодирий, Кичик асарлар
-
Улар асрлар тасаввур қилган манзарани чинакамига барпо қилиш ниятида ҳаммадан кўп тер тўкар, ҳаммадан кўра кўпроқ ғайрат қилардилар. С. Аҳмад, Уфқ
ҒАЙРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘AYRAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғайрат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар