ғайир
билан улашинг
1. Бировни кўролмайдиган, рашк қиладиган, қизғанадиган; ёмонлик қилишни хоҳлайдиган, ичи қора.
-
Ғайир одам,
-
— Жуда ғайир бола экан-а, — деди у аллакимга. П. Қодиров, Қадрим
-
— Баъзи хотинлар юраги торроқ, ғайирроқ бўлади, — деди раис. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
-
Саидғози юрагига ништар санчилгандек ижирғаниб, кўксини чангаллади: сохта гувоҳликка ўтган. Устидан мағзава тўккан. Ғайир эди-да! С. Анорбоев, Оқсой
2. айнан Ғайр.
-
Ушбу ерлар бизга ғайир ерлари, Йигитни қўлласин комил пирлари. Эргаш Жуманбулбул ўғли
ҒАЙИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘AYIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғайир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар