ғазаб
билан улашинг
Кучли даражада аччиқланиш ҳисси; қаҳр, жаҳл.
-
Ғазаб қилмоқ. Ғазаб билан гапирмоқ. Ғазабдан тушмоқ.
-
Кечқурун жамоат жам бўлганда, ғазабдан кўкариб кетган кампир етти пуштидан қолган уч бойлам васиқани ўртага кўтариб урди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Одамлар Бувиражабни ушлашди. Унинг кўзларига ҳамон ёш келмас ғазабдан ҳансираганча, қалт-қалт титраб ўтирарди. Ёшлик
ғазаб сўзи қатнашган жумлалар:
Ғазаб қилмоқ
-
Отаси уч ўғлига ғазаб қилибди: — Топсаларинг — топдиларинг, бўлмаса, бошларинг ўлимда, — дебди. Зумрад ва Қиммат
-
Шоҳимиз ғазаб қилдилар, мен ҳам банди бўлиб келдим. Нурали
Ғазабига олмоқ
-
Хон бир бегуноҳ одамни ғазабига олиб, тошбўрон қилдирибди, тош отмаган одам қолмасин, деб ўзи тепасида турибди А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Улар бир тўда солдат билан беҳол ётган Пўлат отанинг тепасига келишди. Уни ғазабга олишди, аврашди — натижа чиқмади. К. Яшин, Ҳамза
Худонинг ғазаби
-
Бу бола — худонинг ғазаби.
ҒАЗАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘AZAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғазаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар