ғижимла
билан улашинг
1. Текислиги, тахи бузилган, эзилган ҳолатга олмоқ; ғижим қилмоқ.
-
Заргаровнинг ҳовлисида ерда ётган бир пой эски калиш, ғижимлаб ташланган бир-иккита газетадан бошқа ҳеч нарса йўқ. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Столдаги оппоқ сочиқни олиб, бўйни, юзини артди-да, ғижимлаб, ёнига қўйди. С. Нуров, Нарвон
-
бир нуқтага тикилганча, хат ёзилган қоғозни беихтиёр ғижимлай бошлайди. Р. Файзий, Сен етим эмассан
2. Кафтлари орасида маҳкам, эзган ҳолда тутмоқ, сиқиб ушламоқ.
-
— Мен ҳам соғиндим, Ойқиз, — деди Олимжон Ойқизнинг сочларини ғижимлаб Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
— Энди бу ёғи бизга боғлиқ, — деди у кафтидаги бир сиқим тупроқни ғижимлаб. Й. Шамшаров, Пахтақайнар
3. кўчма Азобламоқ, эзмоқ, қийнамоқ.
-
Вужудини дард ғижимлаб ташлагандек букчайиб, ўз кўчасига бурилди Икромжон. С. Аҳмад, Уфқ
-
Бу хаёл унинг қалбини ғижимлади Мирмуҳсин, Умид
ҒИЖИМЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘IJIMLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғижимла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар