ғижим
билан улашинг
Букланиб, эзилиб, тахи, текислиги бузилган.
-
[Акбарали] Ғижим қоғозни кафти билан яна текислаб, яна ўқиди, иккинчи анкетани ҳам олиб, солиштириб ўқиди. А. Мухтор, Чинор
-
Тоғорага солиб ювсангиз ҳам, ғижим бўлмайди, материали жуда пишиқ. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Ғижим кўйлакни киймайди, ботинкасини узоқ ишқалаб тозалайди. А. Мухтор, Кумуш тола
ғижим сўзи қатнашган жумлалар:
Ғижим бахмал (ёки духоба)
-
Магазиндан ўн метр ғижим духоба олдим.
-
Муҳаббат бир кийим ғижим бахмал олиб чиқади, Турғун чўт уриш билан овора. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
Ғижим рўмол
-
Гажак қўйган келинчаклар, ғижим рўмол ўраган қизлар фотография олдида ўралашиб қолишади. С. Аҳмад, Уфқ
сўзлашув тили Сиқим, чангал.
-
[Нусратилла] Белидаги бир қийиғини жаҳл билан шартта ечиб, бир ғижим пулни ялтироқ ғишт устига сочди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
ҒИЖИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘IJIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғижим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар