ғижирла
билан улашинг
1. Ғижир-ғижир товуш чиқармоқ, ғижир-ғижир қилмоқ.
-
Аравага гўнг роса тепкилаб босилган, ғилдираклар юк зўрлигидан ғижирлар, қўш от уни зўрға тортарди. Ғулом, Феруза
-
Баширжоннинг тишлари ғижирлаб, ўрнидан туриб кетди. Н. Аминов, Суварак
2. сўзлашув тили Шамоллаш ёки бирор касаллик туфайли хириллашга яқин овоз чиқармоқ.
-
Тузукликка тузук. Лекин ҳали ҳам ўпкалари ғижирлайди, йўталадилар. С. Анорбоев, Оқсой
ҒИЖИРЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘IJIRLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғижирла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing