паноҳ
билан улашинг
1. Сақлаш, асраш, ҳимоя қилиш қобилияти ёки қудратига эга бўлган кимса, нарса; ҳимоя; ҳомий.
-
Иссиқдан паноҳ топмоқ.
-
Бошига оғир кунлар келганда, Хўжанд аҳли яна шу эски қалъага паноҳ излаб келди. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Паноҳ бўлди бизга бу ўрмон, Кўплар биздай асрар бунда жон. Х. Салоҳ, Излар ва ҳислар
2. кўчма Ҳимоя, ҳомийлик.
-
Мулла Фазлиддин Қувада турган пайтларида Тоҳирга хам-савод ўргатган эди. Энди жияни паноҳ истаб борса, қаноти тагига олиши мумкин. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Зайнаб қолди бечора якка, Кимса келмас унга кўмакка, Па бир паноҳ, на бир ошиён, На бир ғамхўр, на бир меҳрибон. Ҳ. Олимжон, Зайнаб ва Омон
-
Барча улуғларга ялиндим, ёлвордим, йиғладим, сиқтадим. Мана энди охирида сизнинг паноҳингизга келдим. Ж. Шарипов, Хоразм
3. кўчма Ҳимоячи, яқин киши, дўст.
-
Йигитлар мактубин битганда қондан, Келинлар фироқдан чекканда ёҳу, Унинг ҳам паноҳи қайтмади жангдан. Ўн тўққиз ёшида бева қолди. А. Орипов, Йиллар армони
-
Баҳор, қатра ёшим айлагил қабул, Онам бошига ҳам бордингмикан, айт?! Унинг оромгоҳи бундан олис жой, Олисда ётибди менинг паноҳим. А. Орипов, Йиллар армони
паноҳ сўзи қатнашган жумлалар:
Паноҳ тортмоқ
-
Ҳеч бўлмаса, бирон ишга жойлаб қўйинг. Мен сизга паноҳ тортиб келдим. С. Зуннунова, Гулхан
Пушти паноҳ
-
— Эй, ҳикмат аҳлининг пушти паноҳи, — деб гап бошлади Ибн Сино таъзим қилиб. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
-
Лекин бу амалдорлар телефонини мўлжалга олиб, оёқяланг югуриб қолардилар, ўз пушти паноҳларига қўнғироқ қилишарди. Газетадан
-
Унинг мақтаб тилга оладиган бирдан-бир пушти паноҳи шу Турсунхўжабой эди. П. Турсун, Ўқитувчи
ПАНОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PANOH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ПАНОҲ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ПАНОҲ сўзига берилган маънолар
паноҳ сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
паноҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар