ғилдирак
билан улашинг
1. Арава, машина ёки бирор механизмнинг юриши, ҳаракат қилиши учун хизмат қиладиган, ўққа ўрнатилган, айланадиган, доира шаклли қисми.
-
Арава ғилдираги. Автомобил ғилдираги.
-
Сал алахсисанг, универсалнинг тишли ғилдираги тагида қолиб кетасан. М. Мансуров, Ёмби
-
Мана, кичик телескопга ўхшаш асбобнинг ғилдираклари ҳаракатга келди. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб
2. Ғилдиракка ўхшаш, айлана шаклли.
-
Тип-тиниқ ғилдирак ойначаси бор, Ойнакка тўғри тик туйнукчаси бор. Қ. Муҳаммадий
ғилдирак сўзи қатнашган жумлалар:
Тарих (ёки тараққиёт) ғилдираги
-
Гитлерчилар қонуний тараққиёт ғилдирагини орқага айлантириб юбормоқчи бўлган эдилар. Газетадан
-
Тарих ғилдираги айланар изда, Халқлар курашади келажак учун. Р. Бобожон.
ҒИЛДИРАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ILDIRAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҒИЛДИРАК сўзига берилган маънолар
ғилдирак сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
ғилдирак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing