ғўдай
билан улашинг
1. сўзлашув тили Эгилмай, тик бўлиб турмоқ, қаққаймоқ.
-
Шудгор ўртасида битта симёғоч ғўдайиб турибди.
-
Бунча ғўдаясиз, сал эгилинг, қулоғингизга айтаман Гулдаста
-
Қамчинбек ҳам кўча ўртасида ғўдайиб туравериб чарчади. Мирмуҳсин, Супургига сажда
2. кўчма Гаплашмай, иш ёки суҳбатга аралашмай турмоқ; серраймоқ.
-
Аъзам [Нафисанинг] саломига ҳам алик олмасдан, гапинг бўлса гапиравер, иккала қулоғим сенда, дегандек ғўдайиб турди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
— Бирор нарсани ушлаб турсангиз бўлмайдими, ғўдайиб турмай, — деди зарда билан. Т. Ашуров, Оқ от
3. кўчма Ўзини кибр-ҳаволи тутмоқ; кеккаймоқ.
-
Димоғдорлик, ғўдайиш каби иллатлар уларнинг касби. Подшоҳ саройи бундай одамларга тўлиб ётибди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳафиза эркак кишининг аввал қўл узатиши ножўя эканини билса ҳам ва келиб-келиб шу одамдан маданият талаб этаманми, ахир у ходадек ғўдайиб ўсган-ку, деди-да қўл узатди. Мирмуҳсин, Умид
ҒЎДАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘O‘DAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғўдай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҒЎДАЙ сўзига берилган маънолар
ғўдай сўзига янги изоҳ қўшинг