ғойиб
билан улашинг
1. Шу ерда йўқ, мавжуд эмас; кўринмай кетган, йўқ бўлиб кетган.
-
Шу пайтда бир кабутар ажойиб, Кўкда борар гоҳ кўриниб, гоҳ ғойиб. С. Абдулла, Тоҳир ва Зуҳра
2. Тангри, илоҳ.
-
Кейин иложи борича юмшоқ гапиришга уриниб, насиҳат қилиб қўйди: — Ғойибнинг ишини бандаси билмайди К. Яшин, Ҳамза
-
Эшикдан чиқиши ҳамон, Анварга рақиблигини ошкор қилиб қўймасликни ғойибдан тилади. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
3. Ғойиб (эркаклар исми).
ғойиб сўзи қатнашган жумлалар:
Ғойиб бўлмоқ
-
Маъмуржон орқасига қарай-қарай, муюлишдан ўтиб, ғойиб бўлди. Ш. Холмирзаев, Тўлқинлар;
-
[Комила] Тонгда кампирникига келди. Кирса, Матниёз йўқ. Матниёз кетиб қолган эди. Қаёққа ғойиб бўлганлиги номаълум. А. Мухтор, Чинор;
-
Бундан беш йил илгари бир сабаб билан бу хаёллар бутунлай ғойиб бўлиб, уларнинг ўрнини бошқа фикрлар эгаллади. М. Алиев, Қалб сўзлари ёзилган мактуб
Илми ғойиб
-
Бу илми ғойиб. Ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Н. Сафаров, Дон
ҒОЙИБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘OYIB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғойиб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар