ғоз
билан улашинг
1. Ёввойи ёки хонакилаштирилган, бўйни узун, сувда сузувчи йирик қуш.
-
Анави Тўлаганнинг эркатойи! Минаман, деб ғозларни қувлагани-қувлаган. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Кўклам келди, учиб ўтди ғоз-у турналар. Ғ, Ғулом
-
Соҳилида чайқалар қамиш Учиб ўтар баъзан ўрдак, ғоз. Ё, Мирзо
2. кўчма Гавдани тик кўтарган ҳолда: тик туриб; тикка.
-
Гавдани ғоз тутмоқ. У ғоз юриб чиқиб кетди.
-
Қизил шапкали қотмагина темирйўлчи минбарга югуриб чиқди-да, Охунбобоев олдида ғоз туриб рапорт берди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Каклик чиройли бўйнини ғоз тутганича, маст кўзларини жовдиратиб хониш қиларди. С. Анорбоев, Оқсой
ғоз сўзи қатнашган жумлалар:
Ғоз қараш
-
[Бону] Ўрнига бориб ўтириб, залдагиларга бир ғоз қараш қилиб қўйди. С. Кароматов, Ҳижрон
эскирган, китобий, айнан Газ ИИ.
сўзлашув тили Куч-қувват, калория.
-
Ғози йўқ овқат. Офтобда туриб, ўғитнинг ғози қолмапти.
-
Деҳқон етиштирган ноз-у неъматларнинг ғози бўлсагина, пазанданинг оши тотли бўлади. М. Каримжонов, Патинжон
-
Кўмири яхши чиқмади. Ғози йўққа ўхшайди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
ҒОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘OZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғоз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар