ғужғон
билан улашинг
1. Шахс ёки нарсанинг маълум даражадаги ҳаракатли тўп ҳолати; тупи, тўдаси.
-
Барчин момо теграсида болалар ғужғон Х. Даврон, Болаликнинг овози
-
Арилар ғужғони эса ёғингарчиликдан дарак беради. Газетадан
-
Серқатнов машиналарнинг шовқин-сурони авжида, бекатларда одамлар ғужғон. Ёшлик
2. кўчма Руҳиятдаги шундай ҳолат, жўш урган ҳолат.
-
Бу хабар майорнинг ғужғон хаёлларини бир зумда тарқатиб, сергак торттирди. Ёшлик
-
Хотинининг ҳалиги таънасини эслади. Миясида ғужғон бошланди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
3. шева Ғуж.
-
Ғужғон гуллаган дарахтлардан атрофга кумуш ёғду ёғилиб туради. С. Нуров, Нарвон
-
Ғужғон япроқлар она кўксига ёпишган гўдакдек меҳрибон новдаларга чирмашади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
ғужғон сўзи қатнашган жумлалар:
Ғужғон ўйнамоқ
-
Молбозорга туташ яланг саҳнда чумолидек ғужғон ўйнаган оломон тинимсиз қайнаб-тошади. Х. Султонов, Бир оқшом эртаги
-
Кечки офтоб селида минг-миллион зарра бўлиб ғужғон ўйнаётган тўзон жуда секинлик билан тарқаларди. М. Мансуров, Ёмби
-
Потма хаёлида ғужғон ўйнаётган турли гумон ва шубҳалардан юраги ғаш. Т. Ашуров, Марварид тут
ҒУЖҒОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘UJG‘ON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғужғон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар