ғулув
билан улашинг
1. Келишмовчилик, норозилик ва шу кабиларни ифодаловчи овоз, хатти-ҳаракат; ғавғо, тўполон, жанжал.
-
Подшонинг уруши учун тутун пули ҳам, дон ҳам, мой ҳам кор қилмай қолди. Энди подшо мардикор сўради. Шунда ҳамма ерда ғулу чиқди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Капсанчилар ғулу кўтаришган экан, княз шаҳардан саллот чақираман, деб босибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Ариқустиликлар бек тарафидан солинган солиқни вақтида тўлолмай, ғулув кўтаришди. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
2. Киши руҳи, дилидаги нотинч, безовта ҳолат; нотинчлик, безовталик.
-
Кечалари мизғимас меъмор, Муҳандисда ўзгача ғулу. М. Али
3. ад. Муболағанинг учинчи даражаси: маълум нарса, белги, ҳолат ёки ҳаракатни ақл бовар қилмайдиган, ҳаётда ҳам рўй бермайдиган тарзда тасвирлашдан иборат шеърий санъат.
ғулув сўзи қатнашган жумлалар:
Ғулу солмоқ
-
Афсуски, динсизни шу ерда йўқ қила олмадик, энди бориб, қўйимизни боқаётган муридларимиз орасига ғулу солади, охирги насибамизни ҳам қоқиб олади. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар
-
У не ўктам, ботир йигитлар Юрагига солмаган ғулув. Э. Воҳидов, Нидо
-
Йигитликда ғунча каби лаб Тинчлик бермай соларди ғулу. Шукрулло
ҒУЛУВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘ULUV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғулув сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар