газак
билан улашинг
Яранинг, шикастланган жойнинг яллиғланган, йиринг олган ҳолати.
-
Халқ жуда кўп шишларни пахтадоғ билан даволайди. Агар бу шиш газак шиши бўлса, пахтадоғ фойда қилади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
газак сўзи қатнашган жумлалар:
Газак олмоқ
-
Қулоғимнинг яраси газак ола бошлади. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Радиодан эшиттирилган кичкина хабар туфайли бошланган жанжал газак олиб, катталашиб кетди. Муштум
-
Аъзамжон бу гаплар шунчалик газак олиб кетишини ўйламаган эди. С. Аҳмад, Уфқ
Ичкиликдан кейин ейиладиган егулик; иштаҳа очар енгил овқат.
-
Нусратбек газагига ҳеч нарса емай, шишаси терлаб турган муздай сувдан пиёлага қуйиб олди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
газак сўзи қатнашган жумлалар:
Газак қилмоқ
-
Кейин, Ҳакимжон ликобчага солиб қўйган жиззадан битта-битта газак қилишди. Ў. Усмонов, Қисмат
Газак ҳам бўлмайди
-
— Анави куни юборган пахтангиз газак ҳам бўлмади, — деди Аҳмад Жўрага. С. Шокаримов, Уруғ-аймоқлар
ГАЗАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GAZAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ГАЗАК сўзига берилган маънолар
газак сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
газак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар