гидир
билан улашинг
1. Ёмон ният, ғараз; кек.
-
Кўнглида гидири йўқ одам,
-
Кек, гидирни билмайдиган Шерали Каримга қараб кулди. С. Кароматов, Олтин қум
2. кўчма Шубҳа; хавотир.
-
Майорнинг бунчалик очилиб гаплашиши Аъзамнинг кўнглидаги гидирини тарқатгандек бўлди, руҳи ёришди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
сўзлашув тили Гидростанция.
-
[Ражаб бобо:] Гидир қураётганимизни айтдим, бечора бирам севинди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Бўзсув дамланиб, гидир бўлармиш. А. Абдуқодиров, Бўзсувдан Сирдарёгача
ГИДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GIDIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гидир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар