гуркира
билан улашинг
1. Барқ уриб ўсмоқ, ривож олмоқ (кўкат, ўсимлик ҳақида).
-
Баҳори буғдойнинг гуркираган пайти.
-
Парвариш этилган ғўзалар она сутига мириққан боладек гуркираб ўсарди. Ш. Ғуломов, Ташаббус
-
Кичкинагина ерда анвойи мевалар гуркираб яшнаб туради. С. Сиёев, Аваз
2. кўчма Гуллаб-яшнамоқ, тараққий этмоқ.
-
Тилак бахш айласа қалбларга қанот, Унга парвоз берган билакдир ўктам, Шулар бирлигида гуркирар ҳаёт, Шулар бирлигида яшарар олам. Э. Воҳидов, Чароғбон
3. кўчма Ҳамма ёқни тутмоқ, тарқамоқ, анқимоқ (ҳид ҳақида).
-
Қамбар бирдан қаттиқ кулиб, Йўлчининг ёнига ёнбошлади. Оғзидан мусаллас ҳиди гуркирар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қизиган тупроқнинг майин иси гуркиради. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ГУРКИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GURKIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гуркира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар