ҳадсиз
билан улашинг
1. эскирган, китобий Чексиз, поёнсиз.
-
Бир вақтлар сувсизликдан торс-торс ёрилиб кетган даштларда эндиликда ҳадсиз ғаллазорлар шовуллаб ётибди. Ш. Рашидов, Янги ер ҳақида сўз
-
Эй, сен муаззам ва ҳадсиз саҳрода адашган саргардон сайёҳ! Ф. Мусажонов, Ҳиммат
2. Белгининг энг юқори даражасини билдиради; беҳад, ниҳоятда, ғоят.
-
У дунёда энг қимматли, энг қодир буюмини топиб олган каби, ҳадсиз севинди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Козим унинг кўзларига ҳадсиз бир ғусса соя солганини сезди. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Чуқур қайғу, ҳадсиз кин билан Йўлчи бир неча маҳаллани айланиб чиқди. Ойбек, Танланган асарлар
ҲАДСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HADSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳадсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар