ҳадис
билан улашинг
1. дин. Ислом динида Қуръондан кейинги муқаддас манба, Муҳаммад пайғамбарнинг фаолияти ва кўрсатмалари ҳақида ривоятлар мажмуи (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг турли шароитларда шариат аҳкомларига оид айтган сўзлари ҳам ҳадисдир).
-
Бир қанча мўътабар китоб, оят ва ҳадисларни қараб чиқдим. Ғайратий,Довдираш
-
У [ Тешабой] ҳам, ўз пайғамбарларининг ҳадисини бузган ёки фирибгарлик, қилвирликлар билан ўз пайғамбарларини алдаган риёкорлар сингари динидан ҳам чиқмас, шариат олдида муртад ҳам бўлмас эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Аҳмадхўжа ўз хатида, Мадрасайи олияда тафсир, ҳадис, илми кимё каби турли илмлар ўқитилишини ёзган эди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
2. эскирган, китобий Бирор кимсанинг айтган сўзлари ёки гаплари; ривоят, ҳикоя.
-
Майгун лабинг ҳадиси маст этди ғойибона, Кайфият ўлди зоҳир жоми шароб кўрмай. Фазлий.
-
Сенга балки аён, балки ноаён, Бир ҳаёт ҳадисин айлайин баён. А. Орипов, Йиллар армони
ҳадис сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳадис оши ёки оши ҳадис
-
Асти нимасини айтасиз. Оши ҳадисда етмишга кирган ҳазратимниям кўзлари шоҳ-соққадек ўйнаб кетди. Ҳамза,Паранжи сирлари
Ҳадиси шариф
-
У [Султонмурод] диний китоблар — ҳадиси шариф, ҳатто қуръон оятларидаги таъбирлар ҳақида савол бериб, устозларнинг ғашига тегарди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Ҳадиси шарифда буюришича, одам аввало ўзига, кейин аҳли аёлига [оила аъзоларига] ёрдам берса, рисоладагидек бўлади. Газетадан
1. Кураш, беллашув кабиларда қўлланадиган ўзига хос усул.
-
Полвонларнинг кураш ҳадисларининг ўз номи бор. Ш. Холмирзаев, Тоғларга қор тушди
-
У бир ҳадис ишлатар, ёвга тупроқ тишлатар. Миртемир.
2. сўзлашув тили Бирор ишни уддалашга бўлган эп; малака, маҳорат.
-
— Қозоғистонлик полвоннинг ҳадиси анча зўр экан, — деди Тўламат мўйлов. С. Анорбоев, Оқсой
-
Йўқ эди бойқушнинг ҳадис — ҳунари. Алпомиш
ҳадис сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳадис олмоқ
-
Бу эндиги саволнинг дебочаси эканини синашта бўлиб қолган Шоҳгадо дарров пайқади. Ҳадис олган полвондек ҳозирлик кўриб турди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
Ҳадис қилмоқ эск.
-
Улар [паҳлавонлар] бир-бирларини синаш учун ҳадис қилиб, узоқ айланиб юрдилар. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
-
Спортнинг бу турини ўзлаштириб олганига қаноат ҳосил қилгач, классик курашни ҳадис қила кетди. Муштум
Ҳадисини олмоқ
-
Ўз касбининг ҳадисини олган ҳайдовчи қий-чувга парво қилмай, танга-чақа санайди. К. Кенжа, Нотаниш гул.
-
У йўлига ғов бўлганларни турли йўллар билан тинчитишнинг ҳадисини олган. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
-
Мажлисларни олиб бориш унгагина топширилар, у регламент ва бошқа тартиб-қоидаларга риоя қилишнинг ҳадисини олган Ж. Абдуллахонов, Хонадон
ҲАДИС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HADIS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳадис сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар