ҳадик
билан улашинг
Бирор кимса ёки нарсадан салбий таъсир, зиён-заҳмат етишидан, шунга сабаб бўладиган ҳолатдан қўрқув, чўчиш; шу ҳақдаги ўй, хаёл.
-
Иштонсизнинг ҳадиги чўпдан. Мақол
-
Милициянинг машинасини биров кўрмадимикин, деган ҳадикда девордан кўчага қарадим. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Бир куни Аҳмаджон минг ҳадик билан қизни кинога таклиф қилди. Ф. Насриддинов, Кўнгил
-
Сифатсиз маҳсулотдан сотувчи ҳам ҳадикда. Муштум
-
Йигитнинг унсиз боқиши унда ҳадик уйғотар, шу билан бирга ҳузур бахш этар эди. Ж. Абдуллахонов, Орият
ҳадик сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳадик олмоқ
-
Малика шоҳдан ҳадик олиб, хавфсираб юрар эди. Баҳром ва Гуландом
-
Абдусамад қори демак, Бўтабой Ўрмонжондан ҳадик олганидан шундоқ қилган экан, деган қарорга келди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ҲАДИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HADIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳадик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар