сархуш
билан улашинг
1. Кайфи бор, ширакайф; кайфли.
-
— Оёқларим ҳам қалтирай бошлади, кўчада сархуш одамлардай борардим, — деди Камолиддин. Т. Жалолов, Олтин қафас
-
Бир кеч зиёфатдан сархушроқ бўлиб қайтдим. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
-
Отабек сархуш товуш билан жиддийгина қилиб [машшоққа] жавоб берди: — Билсангиз, ҳайдалиш куйини чалингиз, ажралиш куйини чалингиз! А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. кўчма Бирор нарсадан кучли таъсирланиб завқланган, кайф қилган; ўта бахти-ёр; масрур.
-
Мен сизни севаман ялпизлар атри, Қушчаларнинг сархуш сайроғи билан. Х. Даврон, Тунги боғлар
-
Бўса мени айлади сархуш, Ўйнаб туриб сочингнинг учин, Енгил тортдим гўёки бир қуш. Уйғун
САРХУШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SARXUSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сархуш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар